Халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру-саҳоват, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойида қилинган ҳар бир эзгу амал юртга барокат олиб келади.
Айниқса, давлатимиз раҳбарининг Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонининг имзоланиши қанчадан –қанча хонадонларга катта ҳурсандчилик кириб боришига сабаб бўлди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахс афв этилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BCe2rNj4l3U" title="Ramazon hayitida 426 nafar mahkum avf etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроғи билан алмаштирилди. Шунингдек, 65 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Зангиота туманидаги 1-минтақавий ҳудуд 21-сон жазони ижро этиш колониясида ҳам фармон ижроси доирасида бир гуруҳ маҳкумлар ўз оилалари бағрига қайтадиган бўлишди. Айтиш керакки, жазодан озод этишдан олдин улар ижтимоий ҳаётга мослаштирилиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишлари, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун ҳар томонлама кўмаклашилди.
Тўғри, бугун жазони ижро этиш муассасаларида муҳит соғломлаштирилган, маҳкумларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қатъий қонун ҳимоясида. Лекин, озодликка нима етсин. Айниқса, улуғ аём кунларини оила бағрида, тўкис ўтказишга етмайди ҳеч бир нарса. Инсон хато қилади, ўша пайтда оқибатини ўйламайди, бироқ ўз вақтида хатодан тўғри хулоса чиқариш ҳам бахту-саодатга эришиш борасида қўйилган яна бир муҳим қадамдир.
Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА