English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Rally Muynak – 2025” мусобақасига старт берилди (+видео)
20:14 / 2025-05-23

Мўйноқ туманида “Rally Muynak – 2025” авторалли бўйича Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Х.Батиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Р.Зарикеев, Мўйноқ тумани ҳокими Б.Менглибеков сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилган чемпионатни ўтказишдан асосий мақсад минтақада туризмни ривожлантириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш, спорт ва фестиваллар туризмини ривожлантириш, автомотоспорт турларини оммалаштириш, шунингдек, ёш авлодни техник ва амалий спорт турларига жалб қилишдир. 

[gallery-23538]

Мамлакатимизнинг турли бурчакларидан ва хориждан келган спортчилар икки тоифадаги автомобилларда – двигател ҳажми 1600 см3 гача “А-8” ва двигател ҳажми 2000 см3 гача “А-9” синфлари бўйича баҳслашдилар. 

Шунингдек, двигател ҳажми 2000 см3гача “Багги” ва двигател ҳажми 125 см3гача ва 500 см3гача мотоцикллар бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилади. Автомотоспорт мусобақаларида 120 нафардан ортиқ автомотоспорт устаси, шунингдек, 40 тадан ортиқ автомобил, 25 тадан зиёд мотоцикл ва 15 тадан ортиқ “Багги” да иштирок этади.

Уч кун давом этадиган ушбу нуфузли мусобақани нафақат ўзбекистонликлар, балки бутун дунё бўйлаб ушбу спорт тури ихлосмандлари катта қизиқиш билан кузатади. Унинг ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Президенти совринлари топширилади.

Мусобақалар доирасида таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ва бошқа маданий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/AH7k9HzHaZo" title="“Rally Muynak – 2025” musobaqasiga start berildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА