Мўйноқ туманида “Ралли Мўйноқ – 2021” автомобиль спорти мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамкорликда ташкил этилган мусобақа иккита автомобиль - двигатель ҳажми 1600 см3 гача «А-8» ва двигатель ҳажми 2000 см3 гача «А-9» класслари, двигатель ҳажми 2000 см3 гача «Багги» ва двигатель ҳажми 500 см3 гача мотоцикллар бўйича ўтказилмоқда. Унда 51 та автомобиль экипажи, 15 та мотоцикл, 10 та баггида жами 127 нафар спортчи иштирок этмоқда.
“Кемалар мажмуаси” нуқтасида старт берилган ралли иштирокчилари сўнгра Қаражар тушарлиги – Судочье кўли – Устуюрт платоси – Орол денгизининг ғарбий соҳилида жойлашган Оқтумшиқ нуқтасига бўлган маршрут бўйлаб ҳаракатланади ва мусобақанинг иккинчи – 19 июнь куни Мўйноқ тумани марказига қайтади.
Мусобақа 20 июнгача давом этади.
Ғолиблар бош соврин – иккита “Нексия-3” автомобили ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
[gallery-2852]
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА