Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раисий ва Лукашенко музокара ўтказди
19:53 / 2023-03-13

Эрон Президенти Иброҳим Раисий Теҳрондаги “Саадобод” маданий-тарихий мажмуасида Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан учрашди.

Мулоқот давомида  Беларусь ва Эрон  ўртасида сиёсий, иқтисодий, консуллик, илмий-техникавий, таълим, маданият, санъат, оммавий ахборот воситалари ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни кўзда тутувчи 2023-2026 йилларга мўлжаллаган йўл харитаси имзоланди.

Шунингдек, икки давлат ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган тадбирлар режаси, ўсимликлар  карантини ва ҳимояси соҳасида ҳукуматлараро келишув, озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташ учун топшириш тўғрисидаги битим каби ҳужжатлар ҳам имзоланди.

Г.Абдуллаева, ЎзА