English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раисий: Исроил томонидан эронлик олимлар ҳалок этилиши ядро режамизни тўхтата олмайди
15:19 / 2022-08-29

Ядро дастури Теҳроннинг ҳуқуқи. Исроил эронлик олимларни ўлдириш орқали бу жараённи тўхтата олмайди. Бу ҳақда Эрон Президенти Иброҳим Раисий матбуот анжуманида айтиб ўтди.

- Ядро дастури Эроннинг ҳуқуқи, - деди ЭИР раҳбари. - Бу ҳуқуқни биздан ҳеч ким тортиб ололмайди. Баёнотда давлат етакчисининг қуйидаги сўзлари ҳам келтирилган:

“Исроилнинг таҳдиди иш бермади ва бермайди ҳам. Мутахассисларимиз, қаҳрамонларимиз ўлдирилиши бизнинг ядро дастуримизни тўхтатиш учун мўлжалланган эди. Исроилнинг ҳеч қандай ҳаракати бизни тўхтата олмайди”.

Сўнгги йиллари Эронда ядро дастури яратишда иштирок этган олимларга бир неча бор суиқасд уюштирилди. Жумладан, 2020 йил ноябрь ойида Муҳсин Фахрзода ўлдирилди. Ғарб матбуотига кўра, бу ҳужум Исроил разведка хизмати томонидан ташкил этилган.