Раҳмон бобо 102- Наврўз байрамини нишонлайди
Наврўз байрами муносабати билан Самарқанд вилояти, туман ва шаҳар ҳокимликлари, жамоат ташкилотлари томонидан Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийларидан ҳол сўралиб, уларга байрам совғалари топширилмоқда.
Нуробод тумани сектор раҳбарлари ва фаоллар Тепақул маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Раҳмон бобо Абилов хонадонида бўлиб, отахон ва унинг оила аъзоларини байрам билан табриклади.

Бу йил 102-марта Наврўзни нишонлаётган Раҳмон бобо бошидан ўтган синовли кунлар, мустабид тузум даврида ушбу байрамни ўтказишга тақиқлар қўйилган бўлса-да нурободликлар бу санани йилбоши сифатида қир-адирларда нишонлаб келганликларини гапириб берди. Бугунги кунларга шукрона айтди.
Туман ҳокими Ш.Йўлдошев Раҳмон бобога ҳокимликнинг совғаларини топширди. Отахон билан дилдан суҳбатлашиб, у кишининг фикрларини эшитди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА