Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раҳбарлар ёшлар дардини тинглаши ва уни ижобий ҳал этиши шарт
16:41 / 2023-04-20

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши ижросини таъминлашга Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Дўстлик тумани ҳокимлигида ушбу йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Админстрацияси ходими Асилбек Муртазаев ҳамда вилоят прокурори Исломжон Эргашходжаевлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.  

Йиғилишда “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини ишлатиш тизими ҳам ўзгариши маълум қилиниб, бу жамғарма ёшларни кўпроқ касбга, тадбиркорликка ўргатиб, бандлигини таъминлашга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.  

Шунингдек, мулоқот давомида, “Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари” жамғармаси ва электрон платформаси ташкил этилиши, жамғармага 100 миллион АҚШ доллари йўналтирилиши ва бу маблағлар иқтидорли ёшларнинг энг яхши ғоя, стартап ва лойиҳаларига қулай ва енгил шартларда, зарур бўлса, фоизсиз ва гаровсиз ажратилиши, бу эса ёшларимиз учун катта имконият эканлиги қайд этиб ўтилди.  

Бундан ташқари, Президентимиз раҳбарлигида ўтган ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида, катта-кичик раҳбарларнинг ҳар бири ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг дарду ташвишлари, қизқишлари, таклиф ва истакларини тинглаб, ижобий ҳал этишлари шартлиги айтилганини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз.    

Йиғилишда  маҳаллаларда аниқланган муаммоли ёшлар масалаларини ҳал этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.  

А.ҚАЮМОВ,

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА