Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раҳбарлар ёшлар билан учрашди
16:07 / 2026-02-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Президент ташаббуси билан ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” этиб белгилангани ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш ҳамда қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятидаги 829 та таълим муассасасида “Раҳбар ва ёшлар” учрашувлари ташкил этилди. Уларда бошқарма бошлиқлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарлари иштирок этиб, ўқувчи-ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

[gallery-27898]

Учрашувлар чоғида таълим сифати, касб танлаш, олий таълимга кириш, хорижий тилларни ўрганиш, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар масъуллар томонидан атрофлича ўрганилди.

Хусусан, Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ў. Шукуров Андижон шаҳридаги 56-умумтаълим мактабида битирувчи ёшлар билан учрашиб, уларнинг келгуси режалари ва касб танлаш борасидаги фикр-мулоҳазаларини тинглади.

Бундай учрашувлар ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда раҳбарлар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА