French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раҳбар халқ дардига бефарқ бўлмаслиги шарт
14:35 / 2026-01-20

Давлатимиз раҳбари доимий таъкидлаб келаётганидек, халқ раҳбарларга эмас, раҳбарлар халққа хизмат қилиши шарт. Бу сўзлар шиор эмас, балки ҳар бир раҳбар фаолиятининг мазмуни ва мезони бўлиши лозим. Айниқса, аҳоли билан юзма-юз мулоқот, уларнинг дардини тинглаш ва муаммосига ечим топиш орқали бу тамойил амалда ўз тасдиғини топади.

Шу маънода, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг навбатдаги шахсий қабули халқ билан очиқ мулоқотнинг яна бир амалий намунаси бўлди. Қабул давомида 30 нафар фуқаронинг турли соҳаларга оид мурожаатлари тингланиб, уларнинг ҳар бирига масъулият билан ёндашилди. Фуқароларни ташвишга солаётган масалалар юзасидан очиқ мулоҳазалар билдирилди, аниқ ечимлар изланди.

Мурожаатлар орасида қонунбузарларга нисбатан чора кўриш, иш ҳақи ва қарздорликларни ундириш, фирибгарлар томонидан пластик картадан пул маблағларининг ноқонуний ечиб олиниши, оилавий низолар, иш жойини ўзгартириш, хизмат фаолияти билан боғлиқ масалалар, шунингдек, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олишга доир муаммолар алоҳида ўрин тутди. Ижтимоий характердаги мурожаатлар ҳам чуқур таҳлил этилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, кўтарилган масалаларнинг салкам ярми қабул жараёнидаёқ ўз ечимини топди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли мутасадди идоралар зиммасига юклатилиб, уларнинг ижроси вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан шахсан назоратга олинди. Бу эса ҳар бир мурожаат тақдири эътибордан четда қолмаслигини англатади.

[gallery-27203]

Қабулда иштирок этган фуқароларнинг айримларига ҳуқуқий маслаҳат ва атрофлича тушунтиришлар берилди. Масалалари жойида ижобий ҳал этилган мурожаатчилар эса соҳа раҳбарлари ва ходимларига самимий миннатдорчилик билдиришди. Бу ишонч — раҳбар ва халқ ўртасидаги очиқ мулоқот самарасидир.

Шахсий қабул жараёнида ҳар бир мурожаат юзасидан аниқ ва асосли тушунтиришлар берилиб, айрим масалаларнинг ечими бўйича масъул идора ва бўлинмаларга қатъий топшириқлар юклатилди. Қонун доирасида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар эса алоҳида назоратга олинди.

Зеро, раҳбарнинг халқ дардига бефарқ бўлмаслиги — адолатли бошқарув, тинч ва фаровон жамиятнинг мустаҳкам пойдеворидир.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА