“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда сўзга чиққанлар бундай учрашувлар ёшларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун масъулиятли бўлишга ундаши, келажак сари катта мақсадлар белгилаб олишга хизмат қилишини қайд этди.

Бунёдкорлик ишларига томошабин бўлиб эмас, камарбаста бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш, юртимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам экани алоҳида эътироф этилди.


Учрашув давомида курсантлар томонидан кўтарилган муаммолар, таклиф ва ташаббуслар атрофлича муҳокама қилинди. Очиқ мулоқотда фаол иштирок этган курсантлар тақдирланди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА