Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
23:08 / 2024-04-15

Бухоро давлат тиббиёт институтида “Раҳбар ва ёш ходимлар” ҳамда “Раҳбар ва ёшлар” мавзуларида учрашув бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятидан 200 нафардан ортиқ ёш ходим қатнашди.

Учрашувда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев ҳамда Жамоат хизмати интернационали Европа федерацияси ёшлар кенгаши ҳамраиси Алина Танкелюн ёшлар билан мулоқот олиб борди. 

[gallery-16942]

– Тадбир доирасида Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди, – дейди Касаба уюшмалари вилоят кенгаши маданий маърифий ва спорт ишлари бўлими мутахассиси Абера Имомова. – Тизимда фаолият олиб бораётган ёш ходимларнинг ташаббус ва қизиқишларини яқиндан ўрганиш ҳамда ёш ходимларнинг раҳбарият билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотлари йўлга қўйилди. 

Ташаббускор, фаол ва иқтидор эгалари сўзга чиқиб, корхоналарда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр билдирди. Ўз таклифларини ўртага ташлади. 

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва тизимда касаба уюшмасининг роли ҳақида батафсил билимга эга бўлди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари