Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида “Раҳбар ва битирувчилар” учрашуви ташкил этилди.
Жорий ўқув йилида мазкур олий таълим муассасасини 4 минг 297 нафар битирувчи, шундан 3 минг 53 нафари кундузги, 1 минг 197 нафари сиртқи ҳамда 47 нафари магистратура босқичини тамомламоқда.


Тадбирда сўзга чиққанлар доимий изланишда бўлиш, ўз устида мунтазам ишлаб бориш муваффақият калити эканини таъкидлади. Жумладан, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Раъно Ҳайитова бугунги кунда педагогларга қўйилаётган талаблар ва берилаётган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот бериб, бўлажак педагогларга катта ишонч билдирди.


Учрашувда битирувчилар, факультет деканлари, туман ва шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқлари ўз таклифлари, мурожаат ва мулоҳазаларини билдириб, олис мактабларда олий таълим муассасаларини тарғибот қилиш каби таклифини илгари сурди.

Очиқ мулоқот давомида 2 нафар битирувчи ишга қабул қилинди.
Тадбир якунида бир гуруҳ педагогларга “Ташаккурнома” ва эсталик совғалари топширилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири