Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Раҳбар аёллар маркази” замон талаблари асосида жиҳозланди
17:33 / 2024-02-24

Давлат бошқаруви академияси ташкил этилган “Раҳбар аёллар маркази” бошқарув лавозимларида ишловчи хотин-қизлар салмоғини ошириб бориш, аёлларни раҳбарликка тайёрлашда муҳим ўрин тутмоқда.

Айтиб ўтиш керакки, ривожланган давлатлар тажрибаси давлат бошқарувида аёллар сони қанчалик кўп бўлса, коррупция ҳолатлари шунча оз бўлишини кўрсатган.  

Шу боис мамлакатимизда ҳам раҳбар аёллар сонини кўпайтириш, уларнинг малакасини оширишга эътибор қаратилмоқда.  

Яқинда ушбу марказга Германия Федератив Республикасининг Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (Немис халқаро ҳамкорлик жамияти) томонидан замонавий ахборот технологиялари ва мебель жиҳозлари тўплами топширилди.

Маълумот учун: марказнинг асосий фаолияти  хотин-қизларнинг сиёсий хабардорлик даражасини ошириш, аёл давлат хизматчилари ўртасида замонавий технологиялар билан ишлаш кўникмасини ривожлантириш, хотин-қизлар учун махсус таълим дастурларини ташкиллаштириш, гендер бўйича таҳлил ва тадқиқотларни амалга ошириш, ушбу йўналишда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш иборат.

Н.Абдураимова, ЎзА