Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рафет Эл-Роман Наманганда концерт берди
18:22 / 2023-06-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда 62-Халқаро гуллар фестивали доирасида жаҳон эстрадаси юлдузи, туркиялик машҳур хонанда Рафет Эл-Романнинг концерти бўлиб ўтди.

Рафет Эл-Роман – нафақат машҳур қўшиқчи, балки истеъдодли бастакор, кўплаб ажойиб қўшиқлар муаллифи ҳамдир. У яратган қўшиқ ва мусиқалар миллионлаб инсонлар қалбидан жой олган.  

[gallery-12219]

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов фестиваль иштирокчиларини қутлаб, Рафет Эл-Романга ўзбекона либос кийдирди.

Бетакрор оҳанг ва қўшиқлар йиғилганларга унутилмас таассурот ва ёқимли мусиқий ҳордиқ берди.

Таъкидлаш керак, фестивалнинг икки ҳафтаси якуни билан Наманган шаҳрига 4 миллионга яқин меҳмон ташриф буюрди, уларнинг 60 мингга яқини хорижликларни ташкил этмоқда.

 

Камола Юсупова,

Ҳотам Мамадалиев (сурат),ЎзA