Рағбатга муносиб ташаббускорлар
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.Унда ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва миллий ҳунармандлик соҳасида юқори натижаларга эришаётган 50 дан ортиқ тадбикор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди.
Қўқон шаҳридаги “Evroprint” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Аюбхон Фозилов “Энг яхши тадбиркор”, Қува туманидаги “Роҳатой” фермер хўжалиги раҳбари Авазбек Тешабоев “Энг яхши фермер”, марғилонлик Мансур Мирзахонов “Энг яхши ҳунарманд” йўналишида биринчи ўринни эгаллади. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.
Тадбир доирасида иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган саноат ва истеъмол моллари, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳунармандлик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди.