Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рағбат изланишга ундайди
15:37 / 2016-03-16

Навоийда “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Навоийда “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда қарийб 30 фермер, тадбиркор ва ҳунарманд ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги ташаббус ва ғояларни қўллаб-қувватлаш, ёш тадбиркорларга кенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги ишланма ва лойиҳаларни оммалаштираётган ташаббускорларни муносиб рағбатлантиришда мазкур кўрик-танловнинг аҳамияти юқори бўлмоқда.

Навбаҳор туманидаги “Неаting radiators” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Воҳид Файзиев “Энг яхши тадбиркор”, Қизилтепа туманидан Жаҳонгир Тошпўлатов “Энг яхши ҳунарманд”, “Юлдуз” фермер хўжалиги раиси Карим Саидов “Энг яхши фермер” йўналишида биринчи ўринни эгаллади. Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

– Мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, маҳаллийлаштириш дастури асосида маҳсулот ишлаб чиқармоқдамиз, – дейди “Неаting radiators” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Воҳид Файзиев. – Корхонада уй ва бошқа ёпиқ иншоотларнинг иситиш тизими учун радиаторлар тайёрланмоқда. Айни пайтда 15 ишчи меҳнат қилаётган корхонамизда кунига 1 минг 800 секция ишлаб чиқарилмоқда.

Танловда “Энг яхши ёш тадбиркор”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Энг яхши экспортчи” ҳамда “Энг масъулиятли ижтимоий шерик” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.