Раҳбарларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилди
Ушбу ўқув курсида раҳбар кадрларнинг давлат тузилиши ва бошқаруви, иқтисодиёт, ижтимоий соҳалар ҳамда ҳудудларнинг ривожланиш тамойиллари юзасидан замонавий билим ва кўникмалари шакллантирилди ва оширилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўртасидаги келишувга асосан, жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашма раҳбарларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган ҳафталик ўқув курслари ташкил этилди.