Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Раҳбар назоратида ишлашдан чарчаган ходимнинг топилма лойиҳаси
09:46 / 2020-01-08

Замонавий жамиятларга инсонлар томонидан фаолият билан боғлиқ янги атамалар олиб кирилмоқда.


Замонавий жамиятларга инсонлар томонидан фаолият билан боғлиқ янги атамалар олиб кирилмоқда. Сўнгги пайтларда ишдан ажралган ҳолда фаолият олиб бориш ва бу орқали даромад олиш ёшлар ўртасида анчагина оммалашмоқда. Бу Коворкинг бўлиб, у иш жараёнининг замонавий кўриниши, унда турли йўналишларда фаолият юритадиган инсонлар тўпланишади.

Одамларга тонг саҳар 7 дан уйқудан уйғониш, тирбандликларда туриб қолиш ёки зерикарли офисларда эрталабдан кечгача ўтиришдан кўра, уй шароитларида юмшоқ диванларда ўтириб, ўз ишларини қилиш маъқул келмоқда. Бунинг учун эса фақатгина ноутбук ва интернет керак холос. Бу шунчаки иш эмас, балки кўпчиликнинг орзуси эканлиги ҳам сир эмас.

“Cоwоркинг” инглиз тилидан олинган бўлиб, “ҳамкорликда иш юритиш” деган маънони англатади. У фрилансерларнинг ривожланиши натижасида пайдо бўлган. Айнан шу муаммони ҳал этиш учун коворкинг ташкил топган.
Тасаввур қилинг, бир хонада дизайнер, дастурчи ва биржа брокери ўтирган ҳолатда ишлаш учун қулай муҳит пайдо бўлади. Яна шуниси аҳамиятлики, бу ерга йиғилганлар пул тўлаганликлари уларни бутун диққат-эътиборларини ишга қаратишга ва вақтларини беҳуда сарфламасликка ундайди.

Коворкинг тарихига назар солсак, 2005 йил Америкалик муваффақиятли ёш дастурчи Брет Нюберг “cо-wоркинг” атамасига жон киритди. У қатъий белгиланган раҳбар назоратида ишлашдан чарчаган ва ўз шахсий ишини бошлаш учун ижарага офис олишга қарор қилади. Аммо, нарх-навонинг ҳаддан ташқари баландлиги уни ҳайрон қолдиради.

У офислардан катта жойни ижарага олди ва янги иш ўринлари учун ўзига ўхшаган ихтиёрий ижодкорларни унчалик қиммат бўлмаган тўлов эвазига таклиф этди. Бор-йўғи уч ой давомида у ўз атрофида эркин ижод қилувчи фрилансерлар, стартап гуруҳларини жамлайди. Уларга ишлаш учун қулай бўлган шароитлардан исталганча фойдаланиш, текин Wi-Fi, биргаликда тушлик қилиш ва дам олиш кунлари велосипедларда сайр қилиш имкониятини яратиб берди. Ушбу ноёб тизим эса коворкинг деб аталди ва бир йилдан сўнг бутун дунёга машҳур намунага айланди.

КОВОРКИНГНИНГ ИЖОБИЙ ТОМОНЛАРИ

Коворкинг марказлари бу қатъий белгиланган кун тартибида ишлайдиган ва эркин муҳитдаги уй шароити ўртасидаги ҳолат. Ижодкорлик муҳитида одамлар нималарнидир қизғин муҳокама қилишлари, талашиб тортишишлари, кулишишлари, ишлаб чиқаришга янги ғояларни татбиқ этишлари бу ерга келган ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди.

Ташриф буюрган кишилар беихтиёр жараёнга қўшилиб кетганликларини сезмай қолишади. Энг асосийси, бу ерда сизни ҳеч арзимаган сабаблар билан эътиборингизни жалб этмайди. Коворкинг марказларида сиз турли мавзуларда ўз муваффақиятлари сирлари билан ўртоқлашаётган машҳур бизнесменлар билан учрашувлар ва тадбирларнинг гувоҳига айланасиз. Шу ерда сиз ўз бизнесингиз учун фойдали бўлган ҳамкорлар, мижозлар топишга ҳам эришасиз.

Сўнгги пайтларда пойтахтимизда ҳам бир қанча Коворкинг марказлари иш бошлаган. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида нодавлат ташкилотлар вакиллари ва фуқаролик жамияти институтлари учрашишлари, ўзаро муҳим ахборотлар алмашишлари, янгидан-янги ғояларни муҳокама қилишлари ва билим ва кўникмаларини оширишларида Коворкинг марказлари муҳим роль ўйнамоқда.