Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Рақамли тарқоқликни бартараф қилиш: СОVID-19 га рақамли жавоб!
11:27 / 2020-07-02

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов “Рақамли тарқоқликни бартараф қилиш: СОVID-19 га рақамли жавоб” мавзусида ташкил этилган халқаро видеоконференцияда иштирок этди.


Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов “Рақамли тарқоқликни бартараф қилиш: СОVID-19 га рақамли жавоб” мавзусида ташкил этилган халқаро видеоконференцияда иштирок этди.

Тадбирда дунёнинг 40 дан ортиқ давлати ташқи сиёсат идоралари мсъул вакиллари, шунингдек, БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад, Халқаро электр алоқа иттифоқи Электр алоқани ривожлантириш сектори директори Дорин Богдан-Мартин, “Смарт Африка” альянси бош директори Латсина Коне иштирок этди.

Видео анжуман иштирокчилари коронавирус пандемиясининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини бартараф этиш бўйича фикр алмашдилар, оғир ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий эврилишларга қарши тура оладиган кучли жамиятни биргаликда қуриш учун инновацион рақамли ечимлардан фойдаланиш йўлларини муҳокама қилдилар.

Тадбир якунида “СОVID-19га рақамли жавоб бўйича Глобал декларация” қабул қилинди.