Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёшдаги портлашлар уч кундан буён тўхтамаяпти
16:45 / 2021-04-23

Қуёшдаги портлашлар уч кундирки давом этмоқда, фаоллик индекси сариқ даражага кўтарилди, дейилади Россия фанлар академиясининг П.Н.Лебедев номидаги Қуёш физикаси институти рентген астрономияси лабораторияси сайтида берилган хабарда.

Куни кеча мутахассислар қуёш юзида 11 та чақнаш кузатилгани ҳақида айтган эди, бугун эса ҳозиргача учта чақнаш қайд этилди. Бундан ташқари, 25 апрелда кучсиз магнит бўрони бўлиши айтилмоқда.

Бу чақнашлар натижасида Қуёш плазма булутларини чиқариб ташлайди, дейди лаборатория бошлиғи Сергей Кузин. Улар икки-уч кундан кейин Ерда магнит бўронини келтириб чиқариши мумкин.

Таъкидланишича, кучсиз магнит бўрони энерготизимда унчалик жиддий бўлмаган узилишларга сабабчи бўлиши мумкин ҳамда қушлар ва ҳайвонлар кўчиш йўлларига таъсир қилади. Янада кучлироғи қисқа тўлқинли алоқалар ва навигация тизимини ишдан чиқаради, шунингдек саноат тармоқларида кучланишнинг беқарорлиги кузатилади.