Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш панелларидан фойдаланиш оммалашмоқда
09:14 / 2024-05-27

Йил сайин ҳар бир хонадонда маиший техникалар ортиб бориши, аҳоли турмуш даражасининг янада яхшиланиши баробарида электр энергияга бўлган талаб ҳам ошмоқда. Шуларни инобатга олиб, Сирдарё вилоятида аҳоли орасида қуёш панелларидан фойдаланувчилар сони кўпаймоқда.

Жумладан, Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалласидаги 30 дан ортиқ хонадонга 3 кВТ қуёш панеллари ўрнатилган. Истеъмолчиларнинг қуёш панеллари орқали яратилиб, ўз истеъмолидан орттириб тармоққа чиқарилаётган ҳар 1 кВТ электр энергияси учун 1000 сўмдан тўлаб борилмоқда.

Туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан жойларда электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Ҳозирга қадар 17 дона трансформатор пункти ва 0.4 ва 10 кВ ли 38 км электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Шунингдек, яна 22 дона трансформатор пунктини ва 58 км электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишларини якунига етказиш режалаштирилган.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири