Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш панелларидаги носозлик бартараф этилди
15:06 / 2025-11-13

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида яшовчи фуқаро С.Ш. хонадонига шартнома асосида ўрнатган 120 миллион сўмлик қуёш панелларидаги носозлик таъмирлаб берилди.

Бугунги кунда юртимизда қайта тикланувчи электр манбаларидан фойдаланиш учун қатор имтиёзлар жорий этилган. Шунинг натижасида қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш тобора оммалашиб бормоқда. Улар нафақат углерод чиқиндиларини камайтиришга ёрдам бериши, балки энергия харажатларини тежаши билан алоҳида аҳамиятга эга.

Қуёш панелларини ўрнатиш маиший ёки бизнес учун мақбул ечим. Буни билган Беруний туманида яшовчи фуқаро С.Ш. “A.S.S” масъулияти чекланган жамияти билан 120 миллион сўмлик қуёш панели ўрнатиш бўйича шартнома тузган. Шартномага асосан қуёш панеллари ўрнатиб берилган. Аммо қуёш панелларида носозлик бўлиб ишламай қолган. Фуқаро “A.S.S” масъулияти чекланган жамиятига қайта-қайта мурожаат қилган, лекин мурожаати ҳал этилмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро амалий ёрдам сўраб, Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилди. Мазкур мурожаат белгиланган тартибда Беруний туманидаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг мутахассислари томонидан ўрганилди. Ўтказилган саъй-ҳаракатлар натижасида истеъмолчининг талаби инобатга олиниб, масъулияти чекланган жамияти томонидан панеллар таъмирлаб берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири