Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш панеллари ўрнатилди
16:23 / 2023-06-06

Навоий вилояти божхона бошқармаси ва “Зарафшон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постини доимий электр энергияси билан таъминлаш мақсадида умумий ҳисобда қуввати 40 кВт/соат бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.

Жумладан, бошқарма маъмурий биносига қуввати 30 кВт/соат қуёш панели ва 200 литр қуёш сув иситиш қозони, “Зарафшон” ТИФ постига қуввати 10 кВт/соат қуёш панели ва 200 литр қуёш сув иситиш қозони ўрнатилди.  

Бошқарма Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур қуёш панелларидан бир йилда ўртача 64 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Натижада 51,2 миллион сўм маблағ тежаб қолинади.  

А.Бўриев, ЎзА