Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш панеллари экологик тоза ҳамда тежамкор
18:29 / 2025-02-20

“Бухоро медиcал сервис” МЧЖ томонидан Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳокимлиги маъмурий биносининг томига умумий қуввати 52 кВА бўлган 90 та қуёш панели ўрнатилди. Бу панелларнинг 26 таси 560 кВт соат, 64 таси эса 580 кВт соат қувватга эга. Аҳамиятлиси, бу ташаббус нафақат маъмурий иншоотнинг электр таъминотига бўлган босимини камайтиради, балки йил давомида маблағ тежаш имконини ҳам беради.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, туман ҳокимлиги биноси илгари ҳар ойда 20 минг кВА соат электр энергияни истеъмол қилган. Бу 20 миллион сўм харажатга тенг. Эндиликда қуёш панеллари ёрдамида бу кўрсаткич 7 миллион сўмгача қисқарди ва йил давомида 84 миллион сўм маблағ иқтисод қилинмоқда. Электр энергиясидан тежаб қолинаётган маблағ туманда ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа зарур йўналишларга йўналтирилади.

Қуёш энергияси атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларни камайтириш, табиий ресурсларни тежаш ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш имконини беради. Бундай лойиҳалар узоқ муддатли истиқболда экологик барқарорлик ва энергия мустақиллигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари