“Fargʼona IEM” акциядорлик жамияти қозон цехи биносига 60 кВт қувватдаги қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилиб фойдаланишга топширилди.
Бу ўз навбатида корхонада йиллик иссиқлик энергиясини 47,45 Гкалга, электр энергиясини эса 108 минг кВт/соатга тежаш имконини беради.
Шунингдек, йил охирига қадар “Fargʼona IEM” акциядорлик жамияти мавжуд биноларига 13 дона жами 2600 литрлик қуёш сув иситгичлари ўрнатиш белгиланган. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришда ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолини қисқартириш, энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича “Fargʼona IEM” акциядорлик жамияти кўп йиллардан буён ишлатилмай келаётган эски кўмир омборхонаси ўрнида қуввати 1 800-2 000 кВт бўлган қуёш панелларини ўрнатишни режалаштирган.
Ушбу қуёш панеллари “On-Grid” режимида ишлашини ҳисобга олганда йилига 7-8 миллион килоВатт қўшимча электр энергияси олиш ва ёқилғи энергоресурсларини тежаш, атмосферага зарарли газларнинг чиқишини камайтириш имконини ҳам беради.
Маълумот ўрнида, станцияда 200 литрли сув иситгич ва ёритиш чироқлари жами қуввати 13 килоВатт бўлган 4 дона қуёш панели орқали ишлайди. Улар ишга туширилган 2020 йилдан то бугунги кунга қадар жами 162 018 килоВатт/соат электр энергияси ва 0,07 Гкал иссиқлик энергияси тежалди.
М.Сулаймонов,ЎзА