Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш электр станцияси туфайли корхонада йилига қўшимча 1,8 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади
13:18 / 2023-06-26

Талимаржон иссиқлик электр станциясида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Бу ҳақда  Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.  

Станцияда энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган электр энергиясини қуёш панелларидан қоплаш чоралари кўрилмоқда.  

Мазкур яшил станция ишга туширилиши натижасида корхонада йилига қўшимча 1,8 миллион  кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.  

Бунинг натижасида йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.  

Ушбу фотоэлектр станциясида монокристалл туридаги 1500 дан ортиқ панеллар ўрнатилган бўлиб, у  “Он Грид” режимида ишлашга мўлжалланган.

 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА