French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш электр станцияси бунёд этилмоқда
18:22 / 2023-12-23

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” компанияси давлат-хусусий шерикчилик асосида 457 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини бунёд этмоқда.

Қиймати 260 миллион долларлик лойиҳа фойдаланишга топширилгач, 475 минг хонадон арзон ва сифатли электр энергияси билан таъминланади. Айни пайтда йирик қурилиш иншоотида хитойлик пудратчи  мутахассис  ва 500 дан ортиқ маҳаллий аҳоли меҳнат қилмоқда. Қуёш электр станцияси ишга тушгач, 120 нафар маҳаллий мутахассис доимий иш билан таъминланади.

Шунингдек, яқин  йилларда  вилоятнинг Ангор туманида 1 минг 560 мегаватт қувватга эга буғ-газ электр станцияси ҳам ишга туширилади. Уни қуриш учун Осиё инфратузилма инвестициялар банки ва Ислом тараққиёт банки давлат кафолатисиз 325 миллион евро инвестиция киритади. Мазкур лойиҳа мамлакатимизда юқори самарадор электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини янада оширишга хизмат қилади.

Холмўмин  Маматрайимов, ЎзА мухбири