Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш электр панелларидан фойдаланиш самаралари
16:55 / 2024-08-19

Бухоро вилоятидаги тадбиркорлик субъектларига қуёш электр панелларидан фойдаланиш афзалликлари сайёр тартибда тушунтирилмоқда.

Вилоят божхона бошқармаси масъуллари ва “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” корхонаси вакиллари ўртасида бўлиб ўтган навбатдаги учрашув ҳам муқобил электр энергия манбалардан самарали фойдаланишга бағишланди.

Корхона вакиллари дастлаб божхона органи ходимлари билан бўлиб ўтган мулоқот жараёнида яшил энергия тармоғидан фойдаланишга қизиқиш билдиришган эди. Ўз фаолиятларида қуёш электр панелларидан фойдаланишга қарор қилган корхона вакиллари қисқа фурсат оралиғида нафақат муқобил электр энергия манбаларини ўрнатишди, балки электр энергия тақчиллигига ижобий ечим ҳам топди.

Бугунги кунда 1 300 кишини доимий иш билан таъминлаган мазкур корхонада узлуксиз электр таъминотини таъминлаш мақсадида 304 КWатт қувватдаги қуёш электр панеллари ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозир 2 700 кв/м ер майдонида ўрнатилган муқобил электр энергия манбаларини келгусида кўпайтириш асосий режага киритилган.

Шунингдек, божхоначилар “KNAUF GIPS BUCHARA” МЧЖ вакиллари билан муқобил электр энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйишга қаратилган тадбирлар бесамар кетмади. Айни вақтда корхонага 1 006 КВатт қувватли қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари якунланиш арафасида.

–Корхонанинг доимий электр энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қиймати 868 минг АҚШ долларига, қуввати эса 1006 кВатт га тенг бўлган 1 900 та қуёш панели ўрнатилмоқда, –дейди Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурмуҳамед Османов. –300 кв метр ер майдонида барпо этилаётган станциянинг жорий йил якунига қадар корхона электр тармоғига уланиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳа йилига қарийб 1 728 МВт соат электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда.

Вилоятдаги текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Qorako'l Garden teks” МЧЖ да қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси масъулларининг  тадбиркорлик субъектлари билан бўлиб ўтаётган учрашувлари ва тарғибот ишлари самарасида яна бир корхона муқобил электр энергиядан фойдаланишни амалга ошириш учун дастлабки қадамни ташлади.  

Хусусан, корхонада ишлаб чиқариш жараёнида узлуксиз электр энергияни таъминлаш билан боғлиқ муаммоларга ижобий ечим сифатида қуёш электр панелларидан фойдаланиш йўлга қўйилди.  

Ҳозир корхонага олиб келтирилган  45 КWатт/соат қувватдаги қуёш электр панелларининг божхона расмийлаштирув жараёнлари тўлиқ якунланган бўлиб, ўрнатиш ишлари бошлаб юборилган. Божхона органи масъуллари томонидан корхона вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувларда қурилмаларнинг сифатли ўрнатилишидан тортиб, фойдаланиш тартиблари борасида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири