English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёнчилик хаёлпарастлик эмас
21:02 / 2020-12-24

Қашқадарё вилояти Қарши тумани Сахтапиёз қишлоғида яшовчи Акбарали Қосимов қуёнчиликка сармоя киритди. У яқинда “Flandr rabbit” хусусий корхонасини ташкил этиб, 300 та “Калифорния” зотли қуёнларни харид қилди.

– Лойиҳа бўйича режамиз жуда катта, – дейди тадбиркор. – Бунинг учун тижорат банкидан 1,5 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит олганмиз. Ёнига 500 миллион сўм ўз сармоямизни қўшиб, ишнинг биринчи босқичини амалга оширишга киришдик. 

Замонавий қуёнхона барпо этиб, 300 та наслли қуёнларни ҳарид қилдик. Шу кунларда яна 300 та зотли қуён сотиб олиш учун “Қамаши момиқ қуёнлари” агрофирмаси билан шартнома тузиб, барча тўловларни амалга оширдик. Кейинги босқичда қуёнлар сонини янада оширишни мақсад қилганмиз.

[gallery-579]

Тадбиркорнинг таъкидлашича, корхонада қуён гўшти етиштириш бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган. Айни пайтда Тошкент шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича  шартнома имзоланган. Бу эса лойиҳанинг кейинги босқичларини ҳам тезлаштириш ва қуёнлар бош сонини тезроқ оширишга ундамоқда. Шу боис Акбарали Қосимов раҳбарлигидаги жамоа ўзига тегишли 2 гектар майдонда зарур экинларни экиб, келгуси йил учун озуқа базасини мустаҳкамлаш ҳамда  наслли она қуёнлар сонини ошириш тадоригида. Хуллас, мақсадлар катта.

Муҳими мазкур лойиҳанинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида айни пайтда тадбиркор ва унинг оила аъзолари бандлиги таъминланган бўлса, кейинги босқичларда яна 10 та янги иш ўрни яратилиши мўлжалланмоқда.

Бугунги кунда қуёнчилик тармоғи дунё иқтисодиёти ва истеъмолида муҳим ўринлардан бирини эгаллаганидан келиб чиқадиган бўлсак, тадбиркорнинг ушбу лойиҳаси албатта ўзини оқлайди.  

Ў.БАРОТОВ, Ж.Норқобилов (сурат), ЎзА .