Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуйиш цехида 3 миллион доллар эвазига 25 тонналик янги замонавий печ ишга туширилди
09:30 / 2023-02-23

Навоий машинасозлик заводининг Қуйиш цехида 3 миллион доллар эвазига 25 тонналик янги замонавий печ ишга туширилди ва 53 та иш ўринлари яратилди. Ушбу печ учун зарур қолиплаш ускунаси бевосита заводда тайёрланиб, цех ишлаб чиқариш қувватини 30 фоизга оширади.

Бугунги кунда Навоий машинасозлик заводида 15 минг турдаги маҳаллийлаштирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Сўнгги йилларда Навоий кон-металлургия комбинати бўлинмаларида фойдаланиладиган шарли тегирмонлар ва кон-шахта ускуналари учун Қуймачилик цехида қуйма маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида кенг кўламли амалий ишлар амалга ошириляпти.  

Ишга туширилган печ замонавий технологияларга асосланган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, металл эритиш сифати яхшиланади. Катта ҳажмдаги ва оғир тегирмонлар, тоғ-кон техникалари учун эҳтиёт қисмлар бир марта қуйилиши натижасида иш унумдорлиги ошади. Янги печда технологик жараён автоматлаштирилган бўлиб, металл эритишни тўлиқ кузатиб бориш имкони яратилган.  

 

А.Бўриев, ЎзА