Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуввати 150 МВтли 2-сонли энергоблок жорий таъмирланмоқда
11:39 / 2024-07-10

Айни кунларда энергетика корхоналарида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Хусусан, бу жараён «Тошкент ИЭС» АЖда тизимли амалга ошириляпти.

Бу ердаги қуввати 150 МВт бўлган 2-сонли энергоблокнинг янада ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қозон ва турбина агрегатлари, генератор ва трансформатор таъмирланмоқда.   

Ушбу жорий таъмир тадбирларида қозон агрегатининг юқори ва пастки иссиқ ҳаво йўллари, газ қувурлари тозаланиб, генератор мой зичлагичлари кўздан кечирилди.   

Энергоблок таъмир ишларини сифатли бажариш мақсадида 80 га яқин малакали мутахассис иштирок этяпти. Ушбу ишлар жорий йилнинг 16 июль кунига қадар якунига етказилиши режалаштирилган.   

Н.Зиёдуллаева, ЎзА