Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қувурлар янгиланиб, хавфсизлик таъминланмоқда
10:12 / 2025-06-17

Газ таъминоти соҳасида аҳолига сифатли, барқарор ва хавфсиз хизмат кўрсатиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Айниқса, кўп йиллар аввал ўрнатилган ва техник хизмат кўрсатишда қийинчилик туғдирадиган коммуникация тармоқларини замонавий ва хавфсиз тизимлар билан янгилаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоятида ҳам бу борада тизимли ишларни кузатиш мумкин. Жумладан, "Ҳудудгаз Сирдарё" газ таъминоти филиали томонидан Боёвут туманидаги Жўлангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер остида жойлашган, фойдаланиш муддати ўтган, диаметри 159 мм бўлган эски газ қувурлари демонтаж қилиниб, техник хавфсизлик талабларига мувофиқ равишда ер устига чиқарилмоқда. Бу аввало хизмат кўрсатишдаги қулайликни ошириш, шу билан бирга эҳтимолий носозликларни олдиндан бартараф этиш имконини беради.

Шунингдек, Сармич маҳалласида аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан ўрнатилган ва гидравлик талабларга жавоб бермайдиган самарасиз қувурлар ҳам алоҳида эътиборга олинди. Уларнинг ўрнига меъёрий талабларга жавоб берадиган, диаметри 57 мм бўлган, хавфсиз ва эстетик жиҳатдан мақбул замонавий газ қувурлари ўрнатилаяпти.

Мазкур ишлар маҳаллаларда аҳолининг қулай, хавфсиз ва узлуксиз газ таъминотидан фойдаланишини таъминлашга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, бу саъй-ҳаракатлар барқарор инфратузилмани шакллантириш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида аҳамият касб этади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири