Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қувноқ ва зукко йигит-қизлар беллашди
15:39 / 2025-11-19

Сирдарёда зукко ёшлар беллашди. Гулистон давлат университети фаоллар залида биринчи бор Сирдарё вилояти ҳокими кубоги учун “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови юқори савияда ўтказилди.

Мазкур тадбир ёшларнинг ижтимоий-маънавий дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг ақлий салоҳияти ва ижодкорлик қобилиятини намоён этишига кўмаклашиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилди.

Танлов Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши, Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси, Маданият бошқармаси ва “Қувноқлар ва зукколар” ассоциацияси ҳамкорлигида амалга оширилди. Мусобақа Сирдарё вилояти ҳокимлигининг баёни ва тегишли чора-тадбирлар режаси асосида ўтказилди.

Кўрик-танловда қуйидаги жамоалар иштирок этди: Гулистон давлат университетининг “Ёш божалар”, Бухоро инновациялар университети Сирдарё филиалининг “Божалар”, Гулистон шаҳрининг “Дўстлик”, Гулистон давлат педагогика институтининг “Жўралар”, Тошкент кимё-технологиялари институти Янгиер филиалининг “Ким-тех” ва “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Нурли юлдузлар” жамоалари.

Танлов Низомга мувофиқ учта асосий босқичда ўтказилди: “Танишув”, “Савол-жавоб” ва “Мусиқий чиқиш”. Ҳар бир босқичда жамоалар ўз маҳорати, зукколиги ва саҳнавий намойиш имкониятларини намоён этишди.

Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир жамоанинг чиқишини инобатга олган ҳолда қуйидаги натижаларни эълон қилди:

1-ўринни  Гулистон давлат университетининг “Ёш божалар” ва Бухоро инновациялар университети Сирдарё филиалининг “Божалар” жамоаси қулга киритди.

2-ўринга  Тошкент кимё-технологиялари институти Янгиер филиалининг “Ким-тех” жамоаси, 3-ўринга “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг “Нурли юлдузлар” жамоаси сазовор бўлди.

Ғолиб ва фаол иштирокчи жамоалар пул мукофотлари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири