French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қувноқ, чаққон ва кучлилар беллашувида мезбон жамоа ғолиб бўлди
20:04 / 2023-08-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш, ўқувчи-ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда жисмонан соғлом бўлишлари, Ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳар йили “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказиб келинмоқда.  

[gallery-13201]

Мазкур мусобақанинг республика босқичи бу йил Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида ўтказилди. Бир ҳафта давом этган беллашувларда юртимизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган мусобақа якунида Фарғона вилояти жамоаси 1-ўринни, Наманган вилояти ўқувчилари 2-ўринни,  қорақалпоғистонлик ва жиззахлик ўқувчилар 3-ўринни эгалладилар.

Барча жамоалар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ЎзА фотомухбири 
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар.