Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қувайт компанияси вакиллари Жиззахда
14:30 / 2024-07-18

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев Қувайт давлати “Gulf Carе Gеnеral Trad” компанияси бошқарув вакиллари Али Моҳамед Амер Али, Абдулкадир Юсуф ва Абдулла Ил Арабийни қабул қилди.

“Gulf Care General Trade” компанияси нафақат Қувайтда, балки Форс кўрфази давлатларида тиббиёт жиҳозлари етказиб бериш, тиббий ва лаборатория хизматлари кўрсатишда етакчилардан саналади.  

Туман ҳокими, нуфузли меҳмонларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижлик инвесторлар учун яратилаётган қулайликлар, туман салоҳияти, имкониятлари, шароитлари, меҳнаткаш халқи, туманнинг ижтимоий инфратузилмаси хусусида гапириб берди.  

Ўз навбатида, қувайтлик меҳмонлар Шароф Рашидов туманида замонавий тиббиёт клиника ҳамда лабораториялар ташкил этиш, сифатли ва арзон дори-дармонлар етказиб бериш борасида ўз режаларини баён этди.  

Мазкур учрашувда туманда замонавий марказлашган диагностика лаборатория марказини ташкил қилиш ва чет эл даражасида янги даволаш усулларини олиб келиш бўйича келишиб олинди.  

Али Моҳамед Амер Али қувайтлик ҳамроҳлари номидан туман ҳокимлигига самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, туман халқи, туман тиббиёт фаолияти уларда яхши таассурот қолдирганини таъкидлади.  

А.Қаюмов,

ЎзА