Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қувасойда автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
10:53 / 2026-02-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Қувасой шаҳри “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг Қувасой филиалида йирик саноат корхонаси қурилмоқда.

Лойиҳа доирасида Корея Республикасининг “Hansae Mobility” компанияси билан ҳамкорликда автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш режалаштирилган. Умумий қиймати 30 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи лойиҳанинг биринчи босқичида 120 та, тўлиқ қувватга чиққач эса 200 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Корхонада маҳаллий автосаноат корхоналари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади. Айни пайтда қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Жараёнда маҳаллий мутахассислар билан бирга хорижий муҳандислар ҳам иштирок этмоқда.

[gallery-27848]

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Қувасой филиали ҳудудини кенгайтириш мақсадида 210 гектар ер майдони ажратилган. Ҳудудда маҳаллий ва хорижий инвестициялар иштирокида қатор янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА