ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида муборак Рамазон ойи муносабати билан аҳоли учун арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди. Тадбирлар фуқароларни сифатли ва мақбул нархлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорда нарх-навони барқарор сақлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш мақсадида йўлга қўйилди.
Ярмаркаларда маҳаллий деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотлари, шунингдек, ҳудуд корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ун, ёғ, шакар, гуруч ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари кенг турда таклиф этилмоқда. Нархлар бозор қийматидан арзон белгилангани аҳоли учун қўшимча қулайлик яратмоқда.
[gallery-27736]
Мутасаддиларнинг маълум қилишича, бундай ярмаркалар Рамазон ойи давомида мунтазам равишда ўтказилиб, талаб юқори бўлган маҳсулотлар захираси етарли миқдорда таъминланади. Бу эса бозорларда сунъий нарх ошиши ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.
Ярмаркалар аҳолига қулай ҳудудларда ташкил этилган бўлиб, санитария ва сифат назорати талабларига қатъий риоя этилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА