Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қувада жорий мавсумда 173 тонна тайёр пилла хомашёси олиш режалаштирилган
12:10 / 2022-05-18

Мамлакатимизнинг барча вилоятлари қаторида Фарғонада ҳам ипак қуртини парваришлаш ишлари муваффақиятли давом этмоқда.

Жумладан, Қува туманида ипак қуртини сифатли парваришланишини назорат қилиш,  ипак куртларини сийраклаштириш ва у билан боғлиқ бошқа юмушлар олиб борилмоқда.

Айни кунларда Қува тумани маҳаллаларида 3 минг 38 қути ипак курти боқилмоқда. Шунга кўра, 173 тонна тайёр пилла хомашёси олиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 1 минг 322 та хонадонда 3 минг 420 нафар фуқаро пилла боқиш билан банд. Яқин кунларда пилла терими бошланади.

[gallery-7141]

Қуваликлар азалдан пиллачиликда моҳир бўлиб келишган. Туманнинг Янгичек маҳалласида яшовчи Хайринисо Эшматова “Саиджон” фермер хўжалигида ишлайди. Фермер томонидан берилган икки ярим қути ипак қуртини Х. Эшматова хонадонида келинлари билан парвариш қилиб келмоқда.  200 килограмм кумуш тола етиштиришни режалаштирган Хайринисо опа пилла теримини бошлаб юборди. 

Муқимжон ҚОДИРОВ, ЎзА