English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қува тумани аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ўтказилди
05:39 / 2022-10-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан Қува туманида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Унда кардиолог, невропатолог, ревматолог, нефролог, уролог, фтизиатр, болалар пульмонологи каби тор доирадаги мутахассислар 300 нафардан зиёд аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

[gallery-9142]

Тадбир давомида юз нафар кишига амбулатор ва стационар шароитда даволаниш учун йўлланма берилди. 30 нафардан ортиқ беморга 120  турдаги дори-дармонлар бепул тарқатилди. Шифокорлар томонидан соғлом турмуш тарғиботи ва касалликлар профилактикаси бўйича аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА