Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қува савдо мажмуасидаги ёнғин бартараф этилди
10:19 / 2022-02-01

Бугун, 1 февраль куни соат 06:23да Фарғона вилояти, Қува тумани “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини Бўстон кўчасида жойлашган Қува савдо мажмуаси (бозор)да ёнғин содир бўлиб, тахминан 25 та кийим-кечак дўконининг томи, шифти ва ички қисми ёнган.

 Ёнғин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 06:27да етиб бориб, ёнғин қуршаб олинди ва соат 07:37да ўчирилди. Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. 

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари ва 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.    

М. Сулаймонов, ЎзА