Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси делегациясининг мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи Малайзиянинг йирик корхоналари билан мулоқотлари самарали кечмоқда.
“Hoi Yong Fruits” Малайзия савдо тармоқларининг йирик мева-сабзавот етказиб берувчиларидан бири ҳисобланади. У турли давлатлардан юқори сифатли маҳсулотларни импорт қилади.

“Al Hijrah Global Sdn Bhd” корхонаси эса Малайзиядаги энг йирик хурмо дистрибьюторларидан бири бўлиб, шунингдек, қуруқ мева маҳсулотларини ҳам тарқатиш ва сотиш билан шуғулланади.

Мулоқотлар давомида ҳар икки корхона вакиллари Ўзбекистон маҳсулотларига, айниқса, ўзбек анорига катта қизиқиш билдирдилар. Таъкидланишича, Малайзия бозорида анорга талаб юқори бўлиб, уни импорт қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Музокаралар натижасида томонлар турли хил қуруқ мева маҳсулотлари, жумладан, узум, қуритилган ўрик ва олча, шунингдек. анор, гилос каби мева маҳсулотларини Малайзияга етказиб бериш шартномаларини имзоладилар.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА