Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қува анори — Фарғонадан жаҳон бозорига
12:24 / 2026-02-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятида мева-сабзавотчилик, айниқса анор етиштириш соҳаси жадал ривожланмоқда. Қува тумани анорчилик бўйича тўпланган тажриба ва юқори ҳосилдорлик билан алоҳида ажралиб турибди.

Бугунги кунда туманда 4600 гектар майдонда анор боғлари мавжуд бўлиб, 373 та фермер хўжалиги анорчиликка ихтисослашган. Шунингдек, 2600 гектар майдон аҳоли томонидан парваришланмоқда. Бу эса анорчилик аҳоли учун ҳам барқарор даромад манбаи эканини кўрсатади.

2025 йил якунига кўра, Қува туманида қарийб 50 минг тонна анор етиштирилиб, унинг 25 минг тоннаси экспортга йўналтирилди. Қува анорлари АҚШ, Хитой, Корея Республикаси ҳамда Европа давлатлари бозорларида харидоргир маҳсулот сифатида тан олинмоқда. Табиийлиги, таъми ва узоқ сақланиш хусусияти унинг рақобатбардошлигини таъминламоқда.

Сойкелди маҳалласи “анорчилар маҳалласи” сифатида ном қозонган. Маҳалла аҳолиси 310 гектар ер майдонида анор етиштириб, уни табиий усулда сақлашни йўлга қўйган. Қиш ойларида ҳам сифатини йўқотмаган анорлар экспортга чиқарилмоқда.

Маҳаллада яшовчи Азамат Жалолов 3,5 гектар анор боғидан жорий мавсумда 50 тоннадан зиёд ҳосил олди. У ҳосилнинг 25 тоннасини табиий шароитда сақлаб, экспортга тайёрламоқда.

Қувада анорчилик ривожи аҳоли бандлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва қишлоқ жойларда даромад манбаларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Табиий усулда сақланган экологик тоза анорлар Фарғона водийсининг ўзига хос брендига айланиб бормоқда.

Даладан экспортгача бўлган жараёнларда фитосанитария назорати муҳим ўрин тутади. Маҳсулотларни халқаро талаблар асосида хавфсиз ва сифатли ҳолда экспортга чиқариш таъминланмоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА