French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қутқарувчилар янги бинода иш бошлади
15:15 / 2023-04-29

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида бугунги кунда соҳага қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз борди. 

Янги бинода барча қулайликлар яратилган. Хусусан, қутқарувчиларнинг жисмонан бақувват ва соғлом бўлишлари, касб маҳоратларини, маънавий билимларини ошириб боришлари учун ётоқхона, ошхона, синфхона, ювиниш хонаси, маънавият ва маърифат хонаси ҳамда спорт майдончаси бор. Электр таъминотини тежаш мақсадида бинога қуёш панеллари ҳам ўрнатилган. Ушбу замонавий талабларга жавоб берадиган ёнғин-қутқарув қисми биносининг қурилиш ишларига 5 миллиард 367 миллион сўм маблағ сарфланган.  

 Амалга оширилаётган бу каби ишлар негизида аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатиш ва албатта уларни рози қилиш асосий мақсад этиб белгиланган. Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал майор Абдулла Қўлдошев ҳам иштирок этди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.