Мамлакатимизда аҳолининг ҳаёт фаолияти шароитини издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этишда ФВВга тегишли ташкилотлар ходимларининг хизмати беқиёс.
Ана шундай фидойи, тажрибали кадрларни тайёрлашга янада кенгроқ ёндашиш мақсадида эса соҳа олимлари томонидан тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ академиясида тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда “Фавқулодда вазиятларда авария-қутқарув ишларини ташкил этишдаги долзарб муаммолар ва уларнинг илмий-амалий ечимлари” мавзуидаги давра суҳбати ҳам ана шундан саъй-ҳаракатлардан бири бўлди.

Тадбирда соҳа ходимлари томонидан содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги, авария ҳамда табиий талафотларнинг олдини олиш ва таъминлаш соҳаларидаги мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди.

Анжуманга ташриф буюрган меҳмонларга академия раҳбариятининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА