“Қушлар алифбоси”
Янги китоблар
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 146-сонли мактабгача таълим ташкилотида шоира Шарифа Салимованинг “Қушлар алифбоси” номли китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Шеърий тўпламдан қушлар ҳақидаги 30 дан ортиқ шеър жой олган бўлиб, унда 6-7 ёшли болаларга қушлар ҳақида кўплаб маълумотлар берилади.
Тадбирда Мактабгача таълим вазирлиги, “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли шоир ва ёзувчилар иштирок этди.
Тадбирда МТТ тарбияланувчилари томонидан турли мавзуларда шеърлар, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА