Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурувчилик фирмасидан истеъмолчига 108 миллион сўм ундириб берилди
19:35 / 2023-08-21

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Шаҳрисабз тумани жамиятига туманнинг Шовкан қишлоғида яшовчи фуқаро М.С. янги қурилаётган кўп қаватли уйлар қурувчисининг хизматларидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Аниқланишича, фуқаро қурилиш фирмасидан уй сотиб олиш мақсадида бошланғич тўлов сифатида олдиндан 108 миллион сўм тўлаган. Аммо, ўзаро келишмовчиликлар сабабли ўртадаги шартнома бекор қилинган. Бироқ, фуқаро қурилиш фирмаси томонидан уй сотиб олиш учун тўланган маблағ қайтариб берилмаётганидан норозилигини билдирган.

Мурожаат жамият масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Қурилиш фирмаси мутасаддиларига “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари талаблари тушунтирилди.  

Натижада фуқаронинг уй-жой учун тўлаган маблағи истеъмолчига қайтариб берилиши таъминланди.

ЎзА