Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуролли Кучлар давлат музейи – ҳарбий тарихимиздан сўзловчи маскан
18:12 / 2022-01-11

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шаҳрининг Миробод туманидан бир гуруҳ фаол фуқаролар, фахрийлар ҳамда ёшлар Қуролли Кучлар давлат музейига саёҳат уюштиришди.

Дастлаб, “Ватанга қасамёд” монументининг зиёратидан бошланган саёҳат, музей экспозиция заллари бўйлаб давом этди.

Экскурсия давомида тарихий экспонатлар, миллий армиямизнинг шаклланиши ва ривожланиш тарихи, таниқли ҳарбий қўмондонларимиз, собиқ иттифоқ давридаги армия ҳамда қурол-яроғлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Меҳмонлар Амир Темур тарихига оид ва Қуролли Кучларимиз ўтмиши ҳамда бугунини ўзида жамлаган экспонатларни, айниқса, катта қизиқиш билан томоша қилишди. Ўқувчи-ёшлар кўрганлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш мақсадида экскурсоводга юзланиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Шерзод ЭГАМБEРДИЕВ,

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар департаменти ходими.

ЎзА