Юртимиздаги ислоҳотлар ва янгиланиш жараёнида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг ҳам ўрни беқиёс.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясида Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Ёшларимиз маънавияти ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг долзарб масалалари» мавзусида форум ташкил этилди.
«Ёш ҳарбийлар форуми»да Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда қўшинларда хизмат қилаётган ёш ҳарбийлар иштирок этишди.
Форум аввалида ёш ҳарбий хизматчиларнинг соҳага оид инновацион ғоялари ва ишланмалари кўргазмаси, ёш ҳарбий адиб ва шоирлар чоп этган китоблар, шеърий тўпламлар тақдимоти, «Ёшлар кутубхонаси» ҳамда «Мард аскарга совға» рукни остида нашр этилган бадиий адабиётлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
[gallery-15175]
Тадбирда Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал майор Шуҳрат Холмуҳамедов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Темурбек Поёновлар сўзга чиқиб, соҳада амалга оширилаётган самарали ишлар юзасидан маълумотлар берди.
Форумда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ёш ҳарбийларга йўллаган мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларидаги бошланғич ташкилотлар томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланиб, соҳада Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан тайёрланган ҳисобот видеоролиги намойиш этилди.
Тадбир давомида ҳудудий ҳарбий қисмлардан ҳам ёш ҳарбий хизматчилар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Форумнинг бадиий қисмида ёшлар томонида буюк аждодларимиз сиймолари, жадид боболаримизнинг қаҳрамонликлари гавдалантирилди бу эса иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fetBz9BR_HQ" title="Qurolli Kuchlar akademiyasida “Yosh harbiylar forumi” oʻtkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА