English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуролли Кучлар академиясида округ фаолиятига бағишланган синф ташкил этилди
09:45 / 2023-10-04

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ижросини таъминлаш, таълим жараёнини қўшинлар кундалик жанговар фаолияти билан уйғунлаштириш, шунингдек, вазирлик қўшинларида олиб борилаётган ислоҳотлар билан доимий равишда бохабар қилиб бориш мақсадида Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий округлар синфини ташкил этиш кўзда тутилган.

Ушбу вазифалар ижроси доирасида бугунги кунда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан академияда ушбу округ фаолиятига бағишланган синф ташкил этилди.

Очилиш маросимида иштирок этган мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев ушбу ташаббус курсантлар ва тингловчиларда миллий армиямизнинг шонли тарихи ва бугунги ютуқларига бўлган фахр ва ифтихорини юксалтиришда муҳим қадам бўлишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник Ш.Хаиров, Қуролли Кучлар академияси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этди.

Н.Раҳмонова тайёрлади. 
ЎзА