Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида “Умумқўшин”, “Ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси”, “Малака ошириш” каби факультетлар бор.
Ушбу факультетларнинг вазифалари бир нечта йўналишлар бўйича кенг билим ва тафаккурга, юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган етук офицер кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишдан иборат.
29 май куни академия “Ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси” факультети тингловчилари ҳамда “Малака ошириш” факультетининг академик курсларини тамомлаган офицерларнинг навбатдаги битирув маросими ўтказилди. Битирувчи офицерларга диплом, кўкрак нишонлари ва сертификатлар топширилди. Намунали ҳарбий хизматчилар Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Шунингдек, бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга киришда қўшимча имтиёз берадиган тавсияномаларни тантанали топшириш тадбири ҳам бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган 25 нафар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан резервга бўшатилган 3 нафар ҳарбий хизматчининг фарзандлари ушбу имтиёздан фойдаланиб, тавсияномаларга сазовор бўлишди.
Бобурмирзо СОЛИЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Қуролли
Кучлари академияси ёшлар етакчиси